"Сити" стартни ишончли ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган сўнгги беллашув "Вулверхэмптон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасида кечди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

"Шаҳарликлар" футболчилари Де Брюйне, Фоден ва Жезус киритган голларга мезбонлардан Хименес бир маротаба жавоб қайтарди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жезуснинг голи амалда барчасига нуқта қўйди. Рекашет Патрисиуга ҳалақит берди.

  • 90+'

    Жезуснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Патрисиу қайтаришга эришди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Невешнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 87'

    Вилли Болининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 86'

    Родрига сариқ карточка.

  • 82'

    Поденс тиббий ёрдам олмоқда.

  • 82'

    Стерлинг ўрнига Ферран Торрес майдонга тушмоқда.

  • 78'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хименес Поденсенинг супер узатмасидан сўнг ҳисобни қисқартирди. Бош билан берилган зарба Эдерсон учун қайтариб бўлмас даражада эди.

  • 78'

    Яқиндагина "бўрилар" сафини тўлдирган Фабиу Силва Педру Нету ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Моутиньо ўз ўрнини Дендонкерга бўшатиб берди.

  • 74'

    Поденсенинг узатмасидан сўнг Хименес ҳимоячилардан қочиб кета олмади.

  • 71'

    Жезус офсайдда қолиб кетди.

  • 68'

    "Сити" ўз голларига ишонган ҳолда хотиржам тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 65'

    Невешнинг навбатдаги узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 63'

    Фернандиньо ҳам қулай имкониятга эга бўлди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    Поденс тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда, у ҳисобни очиб қўйиши мумкин эди.

  • 60'

    Хименес ҳам жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

  • 59'

    Поденс тўпни Эдерсоннинг устидан ошириб қўймоқчи эди. Салгина кучли тегиниб қўйган экан.

  • 56'

    Невешнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Поденс тўпни ўтказиб юбормаслиги керакмиди?!

  • 54'

    Поденсенинг айланиб олиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 53'

    Патрисиу Жезуснинг зарбасини ушлаб олди.

  • 52'

    Тайм аввалида "Вулвс" фаоллашди.

  • 49'

    Де Брюйненинг узатмасини Патрисиу ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Родрининг зарбаси хавфли траектория олди. Салгина ноаниқ.

  • 43'

    Де Брюйне бирга-бир вазиятда Патрисиу дарвозасига гол ура олмади. Португалиялик посбон сейв намойиш этди.

  • 41'

    Хименеснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 39'

    Фоденнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

  • 35'

    Менди Траорени йиқитгани учун огоҳлантирилди.

  • 35'

    Жезус сариқ карточка олди.

  • 32'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлингнинг пасини Фоден шунчаки дарвозага тўғрилаб юборди.

  • 30'

    Стерлингнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

  • 27'

    "Сити" эрта прессинг уюштириб, марказдаёқ тўпни олиб қўймоқда.

  • 25'

    Де Брюйненинг узатмаси Стерлинг учун бироз кучлилик қилди. Раҳим тўпга ета олмади.

  • 24'

    Ўз услубига мувофиқ "шаҳарликлар" тўпни рақибга бермаяпти. Ўз навбатида, "бўрилар" ҳам бунга қарши эмас.

  • 22'

    Де Брюйне бу сафар бурчак зарбаси ишлади. Уни тўхтатиш осон кечмаяпти.

  • 20'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нуқтага жабрланувчининг ўзи яқинлашди ва бехато зарба йўллади.

  • 19'

    Де Брюйнени Саисни пенальти ишлашга мажбур эта олди.

  • 15'

    Траоренинг ўнг қанотдан уюштирган рейди хавфли чиқди. Узатма эса ўхшамади.

  • 12'

    Пеп шогирдлари ҳамон тўп билан.

  • 10'

    Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 8'

    Марсал ўрнига Винагре майдонга тушди.

  • 6'

    "Сити" майда пасларни бошлаб юборди.

  • 2'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб айтди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    АПЛ иккинчи турининг яна бир марказий ўйини старт олмоқда.

  • 0'

    Асаалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!