“Сити” супер ҳимоячидан, “Наполи” катта суммадан қуруқ қолди
“Манчестер Сити” раҳбарияти узоқ давом этган музокаралардан сўнг сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибалини сотиб олиш фикридан воз кечди.
Бунги биринчи навбатда “Наполи” хўжайинларининг 29 ёшли футболчининг трансферини 80 миллион евродан пасайтирмагани сабаб бўлди. Қолаверса, “шаҳарликлар” Португалиядан “Бенфика” ҳимоячиси Рубен Диашни олиб келганидан кейин, Кулибалига бўлган қизиқиш сўнди.
“Наполи” Калиду Кулибалини 2014 йилда Бельгиянинг “Генк” жаомасидан 7,5 миллион еврога сотиб олганди. “Манчестер Сити” билан беш йиллик шартнома шартларини келишиб олган сенегаллик ҳимоячи “Наполи” раҳбариятидан нархни туширишни сўраганига қарамай, неаполликлар ўз фикридан қайтмади ва бу трансфер барбод бўлди.
Фикрлар