"Сити" таклиф қилган нарх "Севилья"га ёқмади
“Севилья” раҳбарияти ҳимоячи Жюль Кунде трансфери бўйича “Манчестер Сити” юборган таклифни қабул қилмади.
“Шаҳарликлар” 22 ёшли франциялик ҳимоячи учун 55 миллион евро беришни истаганди. “Севилья” спорт директори Рамон Мончи бу таклифни қабул қилмаганини айтди. Испанлар ўз футболчисини бундан юқори нархга сотмоқчи эканини яширмаяпти.
Жюль Кунденинг ўзи жорий мавсумда Испания чемпионатида тўртта учрашувда майдонга тушган бўлса-да, эътиборга молик натижа қайд этгани йўқ.
Фикрлар