“Сити” ва “Юнайтед” рақиб футболчисини олиб қўймоқчи
Манчестер шаҳрининг икки машҳур клуби манфаатлари Англия Премьер-лигасидаги ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган бир ўйинчи устида тўқнаш келди.
“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” скаутлари “Вест Хэм”нинг 21 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни кузатувга олди.
Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sports Boom портали учун хабар берди.
Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчининг шартномасида “болғаурарлар” АПЛдан тушиб кетса, муддатидан олдин шартномани бекор қилиш банди мавжуд.
“Вест Хэм” раҳбарияти жамоа лигадан тушиб кетиши ва ушбу банд фаоллашиши ҳолатида ўйинчи бўйича музокараларда уларнинг позициялари заифлашишини яхши тушуниб турибди. Шу боис, лондонликлар Фернандешни январ ойида сотиш унинг бозор қийматини сақлаб қолишнинг энг самарали йўли, деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда португалиялик барча мусобақаларда 24 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар