“Сити” Холанд истаган ўйинчини олади
“Манчестер Сити” мутасаддилари “Боруссия” раҳбарияти билан англиялик ярим ҳимоячи Жуд Беллингем трансфери бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборди.
Ёзда “шаҳарликлар" дортмундликлардан Эрлинг Холандни сотиб олган. Норвегиялик тўпурар янги клуби раҳбариятидан Беллингемни олишни сўраган.
Ҳозир, 19 ёшли футболчига “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” каби гранд клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ “Сити” раҳбарияти ўз нишонини бошқа клубларга бериб қўймоқчи эмас.
“Боруссия” бу футболчини ушлаб қолишга қодир эмас. Дортмундликлар ёзда бу футболчи трансферидан мўмай даромад орттиришни кўзлаб турибди.
Фикрлар