"Сити" ёзда Маҳрез ва Стерлингни сотадими?

  • 29 мая, 2021, 15:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” жорий ёзги трансферлар даврида 2 нафар ҳужумкор футболчиси билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Sportsmail хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти Риёд Маҳрез ва Раҳим Стерлинг масаласида билдириладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. “Сити” ушбу икки футболчи ўрнига Жек Грилиш ва Харри Кейнни олиб келмоқчи.

Стерлинг жорий мавсум премьер-лигада жами 31 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Махрез АПЛда 27 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 9 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию