“Сити” юлдузи кетадиган бўлди
“Манчестер Сити”га ўтган йили январда келган Умар Мармуш жамоадаги бир йиллик фаолиятидан кейин жамоасини ўзгартириш ҳақида бош қотира бошлади.
Гап шундаки, “шаҳарликлар” қишки трансферлар ойнаси даврида жамоага “Борнмут”дан Антуан Семеньони олди. Ганалик ҳужумкор футболчи майдондаги позиция жиҳатидан Умар Мармуш билан деярли бир хил вазифани бажаради.
Мармуш шу сабабли етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмай қолиши мумкин.
Transfer News Live нашри журналист Экрем Конурга таяниб хабар беришича, Мармуш қишки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин кетишга тайёр. 26 ёшли футболчига асосий даъвогарлар сифатида “Астон Вилла” ва “Тоттенхэм” жамоалари тилга олинмоқда.
“Манчестер Сити” Умaр Мармушни Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан 75 миллион еврога сотиб олган эди. Ҳозир Transfermarkt порталида унинг баҳоси 65 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар