"Сити" юлдузи Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришди

Риёд Маҳрез "Ал-Аҳли"га ўтиш арафасида. 

Саудия Арабистонининг "Ар-Риёд" нашри хабарига кўра, "Ал-Аҳли" ва Маҳрез тўлиқ келишувга эришган. Яқин орада вингер тиббий кўрикдан ўтиши кутиляпти. 

Журналист Бен Жейкобиснинг хабар беришича, трансфернинг барча тафсилотлари ҳали аниқ бўлиб улгурмаган. Саудияликлар яқин 48 соат ичида "Манчестер Сити" билан музокараларга киришади. 

Аввалроқ, "Ал-Аҳли" Маҳрез учун 30 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёрлиги маълум бўлганди. Футболчининг маоши йилига тахминан 25 миллион фунтни ташкил қилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!