“Сити” юлдузи собиқ жамоасига қайтиши кутиляпти
“Манчестер Сити”га ўтган ёзда олиб келинган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс 2023–2025 йиллар оралиғида тўп сурган “Милан” клубига қайтиши мумкин.
Milan Post нашри маълумотига кўра, “россонерилар” раҳбарияти тажрибали футболчи атрофидаги вазият бўйича уларни хабардор қилиб туришни сўраган.
Милан клуби, агар “шаҳарликлар” Рейндерсни сотишга қарор қилса, ярим ҳимоячини қайтадан ўз сафига қўшиб олишга тайёрлиги билдирди.
Тижани Рейндерс 2025 йил ёзида “Милан”дан “Манчестер Сити”га 54 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Рейндерснинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар