“Сити” юлдузини Англиянинг беш жамоа талашяпти

  • 25 апрель, 06:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”да ўн йилдан бери тўп тепиб келаётган Кевин де Брюйне жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этади.

Tecno

Айни пайтда бельгиялик плеймейкерни ўз сафига қўшиб олишга уринаётган жамоалар сафи ортиб бормоқда. Бу ҳақда таниқлик журналист Мелисса Редди маълум қилди.

Манбага кўра, “Астон Вилла” мутасаддилари 33 ёшли ҳужумкор футболчига иш таклиф қилиш масаласини муҳокама қила бошлаган.

Бу жамоадан ташқари, “Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Арсенал” ва “Ньюкасл” каби гранд жамоалар тажрибали ўйинчи билан ҳамкорликка қилишга тайёр.

Аслида “шаҳарликлар” ҳам мавсумнинг муҳим палласида юқори спорт формасини тиклаб олган Кевинга бир йиллик шартнома таклиф қилганди. Бироқ жамоада энг катта маош олаётган икки ўйинчидан бири бўлган де Брюйнега янги битим бўйича кўрсатилган сумма маъқул келмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!