“Сити” юлдузининг кейинги манзили аниқ
Бош мураббий Хосеп Гвардиола истаги билан бу мавсум “Манчестер Сити”га сардорлик қилаётган Бернарду Силванинг ушбу клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.
Португалиялик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлиши мумкин. Бернардунинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди.
Томонларнинг ҳамкорликни давом эттирмаслик эҳтимоли юқори экани айтилмоқда. 2017 йлдан бери Гвардиола қўл остида ўйнаб келаётган Силва “Манчестер Сити” таркибида клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирлар бош совринини қўлга киритиб бўлган.
Айни пайтда 31 ёшли футболчига Саудия Арабистони Профессионал лигаси вакиллари даъвогарлик қилмоқда.
Бундан ташқари, “Ювентус” ва “Милан” ҳам тажрибали чарм тўп устасига ҳамкорлик таклиф қиляпти. Calciomercato нашри маълумотларига кўра, Силва фаолиятини Европанинг топ-чемпионатида давом эттиришни истайди.
Бундан келиб чиқиб, ярим ҳимоячининг Италия А Сериясига кўчиб ўтиш эҳтимоли ошиб бормоқда.



Фикрлар