“Сити” юлдузларини "боғлаб" қўймоқчи

“Манчестер Сити” раҳбарияти юлдуз футболчиси Раҳим Стерлингни сақлаб қолиш ҳаракатига тушиб қолди. Бу футболчига таклиф кўп бўлмоқда ва у ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

“Шаҳарликлар” хўжайинлари футболчини кўндириш учун беш йиллик шартнома ва ҳафтасига 350 минг фунт маош ваъда қилмоқда. Шунингдек, Хосеп Гвардиоланинг ҳам клуб билан янги битим тузгани Стерлингни қолишида муҳим омил бўлишига ишонишмоқда.

Стерлинг масаласи ҳал бўлганидан кейин “Сити” Кевин де Брюйне  билан янги битим бўйича иш бошлайди.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, иккисига ҳам бошқа бақувват клублардан жиддий таклифлар бўляпти. Шунинг учун "шаҳарликлар" уларни янги шартнома билан "боғлаб" қўймоқчи

“Ювентус” навбатдаги трансферда Роналдудан фойдаланмоқчи

Месси: Оз қолди

Месси пул топишда Роналдудан ўзиб кетди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!