“Сити”бирорта ҳужумчисиз қоляпти!

Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан барча ҳужумчиларидан айрилиши мумкин. Серхио Агуэро мавсум якунланиши билан “Барселона”га ўтиб кетган.

“Шаҳарликлар” яна бир ҳужумчи Раҳим Стерлингни трансферга қўйишга қарор қилди ва у ҳам ўзига мос жамоа топиши билан Манчестерни тарк этади.

Бразилиялик ҳужумчи Габриэль Жезус ҳам Туриндан яхшигина таклиф олди. “Ювентус” раҳбарияти “Сити”нинг асосий тўпурарига айланиши кутилаётган ҳужумчини ижарага олишга ҳам, тўлиқ трансфер қилишга ҳам тайёр экани айтилмоқда.

Гвардиола Агуэро кетганидан кейин тўпурар ҳужумчи олиши кутилганди. Бироқ, манчестерликлар ҳали бирорта трансферни уддалай олгани йўқ.

Манбаларнинг хабар беришича, “Манчестер Сити” Ҳарри Кейнни олганидан кейин унинг атрофига бошқа ҳужумчиларни танлашни режалаштираётган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!