“Сити”га жавоб: “Челси” 16 ёшли қозоқ ҳужумчисини оляпти
“Қайрат” ва Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси Дастан Сатпаев фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттирадиган бўлди.
Бу ҳақда Metaratings нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, бу трансфер тез кунларда расмийлаштирилади. Дастан Сатпаев декабрда Лондонга бориб, “аристократлар” кўригидан ўтган эди.
Дастан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Қайрат” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Алматиликларнинг ёш истеъдод эгаси билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган.
Демак, Сатпаевнинг “Қайрат” билан келишуви борлигини инобатга олсак, “Челси” ўйинчини олиш учун қозоғистонликларга бадал пули тўлаши талаб этилади.
Фикрлар