“Сити”га таклиф ёқмади

Франциянинг  L'Equipe нашри хабар беришича, ПСЖ мутасаддилари “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва трансфери бўйича “шаҳарликлар”га таклиф юборди.

Унга кўра, парижликлар португалиялик футболчини 70 миллион еврога қўйиб юборишни сўраган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Сити” францияликларга рад жавобини берди. Чунки https://www.transfermarkt.world портали Силвани 90 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, инглизлар футболчини 100 миллион евро берадиган клубга қўйиб юборишини анча олдин эълон қилганди.

Бернарду Силва ўтган мавсумда 35 та учрашувда ўз ҳисобига саккизта гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!