“Сити”нинг энг фойдали ўйинчиси номи аниқланди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ESPN нашри томонидан жорий мавсумда клубнинг энг фойдали футболчиси, деб топилди.
Норвегиялик форвард барча мусобақаларда 43 та учрашув ўтказиб, 30 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган. Бу кўрсаткич Премьер-лигадаги бошқа барча ўйинчилардан гол+пас тизимида камида 12 баллга юқори.
ESPN экспертлари АПЛнинг топ-клублари учун энг қимматли футболчилар рўйхатини тузишда гол+пас тизимидан ташқари, ўйинчиларнинг шахсий маҳорати ҳамда жамоа тактикасидаги аҳамиятини ҳам инобатга олган.
Тадқиқотда фақат жорий мавсумда Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида камида 900 дақиқа майдонда бўлган футболчилар кўриб чиқилди.
Таҳлил жараёнида Opta ва Gradient Sports аналитик платформалари маълумотларидан фойдаланилди.
Фикрлар