"Сити"нинг собиқ футболчиси Бернарду Силвани қаттиқ соғинаётганини айтди
"Бавария" ҳимоячиси Жоау Канселу собиқ жамоаси "Манчестер Сити"нинг қайси футболчисини кўпроқ соғинишини айтди.
“Манчестер Сити” менинг иккинчи оиламга айланди. У ерда Бернарду Силва менинг энг яхши дўстларимдан бири бўлди. У мен энг кўп соғинадиган инсоним. У менинг психологим эди. Ишларим ўхшамаган пайтларда, у мен билан дардлашадиган одам эди. Майдонда ҳам бир қанотда ўйнаганимиз учун бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Бернарду - мен бутун умрга йўқотишни истамайдиган инсон”, - деди Канселу O Jogo нашрига.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида Жоау Канселу "Манчестер Сити"дан "Бавария"га трансфер қилинди.
Фикрлар