“Сити”нинг янги юлдузи кутилмаганда Англия терма жамоасидан чақирув олди

  • 6 октябрь, 16:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари муносабати билан аксарият лигаларда икки ҳафталик танаффус эълон қилинди. Мамлакатлар терма жамоалари клубларда ўзини кўрсатган чарм тўп усталарини халқаро учрашувларда иштирок этиш учун йиғинга чақирди.

Tecno

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель кутилмаганда “Манчестер Сити”нинг ёш ўйинчиси Нико О’Райлини ҳам илк бор таркибга жалб этди. Никонинг чақируви “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймснинг жароҳат олгани билан боғлиқ.

20 ёшли Нико универсал футболчилардан ҳисобланади. У чап қанотни тўлиқ ёпиши ва зарур пайтда марказий ярим ҳимоячи вазифасини бажариши мумкин.

Томас Тухель шогирдлари дастлаб 9 октябрь куни ўртоқлик учрашувида қатнашади. Кейин англиялик футболчилар 14 октябрда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш турнири доирасида сафарда Латвия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!