Асосий мазмунга ўтиш

Ситора Турдибекова Лин Ю-Тингга қарши муносиб жанг ўтказди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 

-60 кг даги ҳамюртимиз Ситора Турдибекова хитой тайпелик ўша "машҳур" боксчи Лин Ю-Тинг билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз бутун баҳс давомида фаол ҳаракат қилганига қарамай, ҳакамлар негадир очколар бўйича устунликни Ю-Тингга бериб юборди. Якуний ҳисоб 0:5. Ситора Турдибекова – бронза медаль соҳибаси!

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир чарм қўлқоп устамиз Шавкатжон Болтаев ва Торехан Сабирхан (Қозоғистон) тўқнашуви кутмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ