Ситора Турдибекова: "Ундан реванш оламан!”

  • 26.01.2026 15:43
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Бир неча кун аввал, катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Қизлар ўртасида -60 кг вазн тоифасида кутилганидек Ситора Турдибекова яна бир бор чемпион бўлди. Ўзбекистон бокс федерацияси Ситора билан қисқача суҳбат қурди. Қуйида ушбу интервьюни сизга ҳавола этамиз.

- Ситора бу галги Ўзбекистон чемпионатидан таассуротлар қандай?

- Ҳар доимгидек ажойиб яна чемпион бўлдим. 

- Чемпионликка осонликча эришилмади, назаримда...?

- Албатта, рақобат жуда кучайиб бормоқда. Ёшлар ўсиб келяпти.

- Энг қийин жанг қайси бўлди?

 - Финал жанги. Рақибам Севара Маматова анча яхши тайёргарлик кўрган экан.

 -Умуман халқаро мусобақалардаги энг ноқулай рақибангиз дея кимни айта оласиз?

- Қозоғистонлик Виктория Графеева.Унга бир неча бор имкониятни бой берганман. Бу сафар ундан реванш олишга ҳаракат қиламан.

- Умуман Виктория билан муносабатларингиз қандай? 

- Жуда зўр. Кўп мулоқотда бўламиз.

-  Бу йил сизга омадли келишига умид қиламиз!

 - Раҳмат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!