"SIUUU" ва "уйқудаги одам"нинг коллаборацияси! Роналдудан янгича гол нишонлаш (Фото)

Португалия "Евро-2024" саралаш босқичининг навбатдаги турида Люксембургга қарши ўйнаб, йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда Роналду дубль қилган бўлса, Силва, Фелиш, Отавио ва Леаулар ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. 

Қайд этиш лозим, 38 ёшли форвард ўзининг янгича гол нишонлашини мухлисларга тақдим этди. Роналду икки машҳур ҳаракатининг бирлашмасини амалга оширди ("Siuuu" қичқириғи ва уйқудаги одам тасвири). 

screenshot_17_1

screenshot_18_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!