"Сиз юрасиз, мен эса учаман"

"Милан" А Серия 8-туридан ўрин олган бахсда ўз майдонида "Верона"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. 

Мазкур тўқнашувдан сўнг Ибрагимович ўз инстаграм саҳифасига чалқанча усулда зарба бераётган суратини жойлаб, "Сиз юрасиз, мен эса учуман", - дея изоҳ қолдирди. 

ибра


40 ёшли швед 12 сентябрдан буён илк марта "Милан" либосида ўйнади. У 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

Маълумот учун, Златан бу мавсумда Италия чемпионатида 2 учрашув ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!