Sky Sports Ўзбекистон ҳақида нотўғри маълумот берди

ЖЧ-2022 саралаш босқичида Сингапур терма жамоаси Ўзбекистонни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан жаҳонга машхур Sky Sports нашри превью бериб ўтди.

Манбанинг берган превьюсига кўра, Ўзбекистоннинг сўнгги 6 та ўйини нотўғри киритилган.

10.10.2019 Ўзбекистон 5:0 Яман

02.06.2019 Туркия 2:0 Ўзбекистон

20.12.2018 Жанубий Корея 4:0 Ўзбекистон

16.10.2018 Ўзбекистон 2:0 Қатар

11.09.2018 Ўзбекистон 0:1 Эрон

08.06.2018 Уругвай 3:0 Ўзбекистон

Кўриб турганингиздек, Sky Sports терма жамоамизнинг сўнгги 6 та ўйинини киритишда орада бўлиб ўтган бир қатор ўйинларни қолдириб кетган. Аслида сўнгги 6 та ўйинимизнинг кўриниши қуйидагича:

10.10.2019 Ўзбекистон 5:0 Яман

09.09.2019 Ироқ 0:0 Ўзбекистон

05.09.2019 Фаластин 2:0 Ўзбекистон

11.06.2019 Ўзбекистон 2:0 Сурия

07.06.2019 Ўзбекистон 4:0 КҲДР

02.06.2019 Туркия 2:0 Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, Сингапур - Ўзбекистон беллашуви 15 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!