Славко Лукич "Қўқон-1912" клубида тўп суради!

Қаршининг “Насаф” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган сербиялик футболчи Славко Лукич “Қўқон-1912” жамоасига етиб келди.

Мураббийларнинг таклифига биноан Қўқонга етиб келган ҳимоячи машғулотларга қўшилди. Славко Лукич бу йилги мавсумни “Қўқон-1912” сафида ўтказиши аниқ бўлди, - бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун

Исми шарифи: Славко Лукич

Туғилган санаси: 14.03.1989

Белград шаҳрининг “Црвена Звезда” клуби тарбияланувчиси

Бўйи: 182 см

Оғирлиги: 80 кг

Амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси

Фуқаролиги: Сербия

Клуби: “Спартак”  (Трнава, Сербия)

Ўйнаган клублари:

2007 – 2008 “Морава Велика Плана” ФК

2009 - 2012 “Смедерево” ФК

2012 - 2013 “Нови Пазар” ФК

2013 - 2014  “Смедерево” ФК

2014 - 2015  “Сутешка Никшич” ФК

2015 - 2016  “Теута Дуррес” ФК

2016 - 2017  “Фламуртари Влорё” ФК

2017            “Спартак” ФК (Трвана, Сербия)

2018             “Насаф”  (Қарши)

2019             “Навбаҳор” (Наманган)

2020             ФК “Напредак”

Славко Лукич ўз вақтида Сербиянинг U-16 ва U-19 терма жамоалари таркибида 21 марта майдонга тушган. Шуни ҳам айтиш жоизки, ушбу футболчига "Бухоро", "Андижон" ва яна бир қатор клублар ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Якунда эса "Қўқон-1912"га ўтишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!