
Слот: "Вирц ҳисобида аллақачон 6–7 та голли пас бўлиши керак эди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Флориан Вирцни қўллаб-қувватлади. "Байер"дан ёзда 116 миллион фунт эвазига сотиб олинган ярим ҳимоячи мерсисайдликлар сафида 10 та ўйинда фақат битта голли пас қайд этган.
"У шерикларига жуда кўп яхши паслар берди. Масалан, “Челси”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушгач, Муҳаммад Салoxга аъло узатма берди. Оддатда Салox шундай вазиятларда 100 та ҳолатдан 99 тасида гол уради. Ёки унинг “Атлетико”га қарши ўйинда дарвоза устунига тегган зарбаси ҳам Флорианнинг узатмасидан кейин бўлган эди.
Футболчи шунча пулга сотиб олинганида, одамлар авваламбор голлар ва ассистларга қарайди. Аммо мен айта оламанки, Флорианнинг ҳисобида аллақачон 6–7 та голли пас бўлиши керак эди — шериклар унинг узатмаларидан фойдаланолмаяпти"
Умуман олганда, 22 ёшли футболчига янги мамлакатга мослашиш табиий жараён. Айниқса, гап Англия Премьер-лигаси ҳақида кетар экан", — деди Арне Слот.
Маълумот учун, "қизиллар" АПЛнинг 8-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади. Учрашув 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30'да старт олади.
Фикрлар