Смоллинг МЮ кийиниш хонасида нималар бўлишини айтиб берди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг “қизил иблислар” кийниш хонасидаги юқори кайфият ва ҳазилкаш футболчилар ҳақида айтиб ўтди.

“25та одамдан иборат катта жамоанинг ҳар бир аъзоси бир-бири билан тенг муносабатда бўлишини таъминлаш жуда қийин. Аммо, бизда бу амалга ошган.

МЮда барча ҳазилкаш, бир-бирлари билан доим ҳазиллашишади, кийиниш хонасида эса доим мусиқа янграб туради. Ҳуллас, ажойиб атмосфера.

Мен бошқа клубларда тўп сурадиган дўстларимдан бу ҳақда сўраганман. Шу боис айтишим мумкинки, МЮ ҳақиқий кайфиятга эга жамоа.

Погба, Лингард ва Янглар жудаям қувноқ йигитлар ҳисобланишади. Кийиниш хонасида мен доим кулиб ўтираман, чунки атрофдаги барча бир-бири билан ҳазиллашаётган бўлади”, - дейди Смоллинг Metro нашрига берган интервьюсида.