Снейдер 6 сентябр куни Голландия термаси билан хайрлашади

Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер 6 сентябр куни миллий термадаги хайрлашув ўйинини ўтказади. Ўша куни голландияликлар Амстердамда Перу термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонгга тушади.

6 сентябр куни мен Голландия термасидаги сўнгги ўйинимни ўтказаман. Мен кўп йиллар давомида мамлакатим шарафини ҳимоя қилдим ва бундан жуда мамнунман. Бу футболчилик фаолиятимнинг якуни эмас. Мен ҳамон кучлиман ва футбол ўйнашни истайман, – дейди Снейдер.

34 ёшли Снейдер Голландия термасида 2003 йил апрелида 18 ёшида дубют қилган. У Евро-2004да бронза, ЖЧ-2010да кумуш ва ЖЧ-2014да бронза медалларини қўлга киритган. Унинг ҳисобида 31 гол мавжуд. У жамоада ўтказган ўйинлари бўйича рекордчи ҳисобланади. 133 та.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!