Снейдер футболга қайтмоқда. Ўйнайдиган жамоаси ҳам маълум

“Аякс”, “Реал” ва “Интер” каби кучли клубларда ўйнаган Уэсли Снейдер ўзи туғилган Утрехт шаҳри жамоаси мухлислари талабига кўра, яна футболга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Мухлислар Голландия терма жамоасининг собиқ футболчисидан “Утрехт” жамоасига ёрдам беришни сўраган. Уэсли бу таклифни қабул қилган ҳолда, клуб техник директори билан гаплашишга ваъда берди.

Шунингдек, Снейдер фан-клуб билан фақатгина “Утрехт” жамоасига мухлислик қилиш бўйича шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)