Собиқ чемпион ўғирлик қилгани учун хибсга олинди
Ads

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Орландо Салидо 16 бутилка пива ўғирлагани учун хибсга олинди, дея хабар беради BoxingScene нашри.

Воқеа боксчи яшайдиган Сьюдад-Обрегон шаҳрида юз берган. Кассир спортсчига алкоголь маҳсулотини тонгги соат 7 ларда сотмаган. Сабаби бу қонун бўйича соат 8 дан сотилиши керак. Шунда мексикалик боксчи шунчаки салқин ичимлик олиб, дўкондан чиқиб кетган.

Воқеа жойида тезда полиция чақирилган ва боксчи ушланган. Салидо кейин 800 песо жарима эвазига озод қилинган.