
Собиқ ҳакам: Фитна назарияларига ишонмайман, лекин кадрларни кўрсатишса, яхши бўларди
Иттуральде пенальтилар сериясида Хулиан Альвареснинг тўпга икки маротаба теккани борасида фикр билдирди.
Мадриднинг "Реал" клуби ҳамшаҳарини пенальтилар сериясига кўра (1/8 финал, биринчи ўйинда 2:1, иккинчи баҳсда 0:1) мусобақадан чиқариб юборди.
"Атлетико" ҳужумчиси "Реал"га қарши баҳсда пенальтилар серияси пайти зарба йўллашидан олдин бироз сирпаниб кетди ва икки оёғи билан тўпга тегди, деб баҳоланди. Гол бўлганига қарамай, ВАР вазиятни муҳокама қилган ва ҳакам Шимон Марциняк голни инобатга олмади.
"ВАР хонасида суратни катталаштириш имкони бор. Мен фитна назарияларига ишонмайман. У тўпга икки марта тегиб қўйган бўлса керак, лекин кадрларни кўрсатишса, ажойиб иш бўларди", - деди собиқ ҳакам Эдуардо Иттуральде Гонсалес.
Фикрлар