«Манчестер Сити» собиқ ўйинчиси Қатар клубига ўтиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 Жазоир ҳужумчиси Рияд Марез яқин кунларда Қатар клубларидан бири билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, 35 ёшли жазоирлик футболчи «Ал-Шамал» жамоаси билан келишувга эришган. Яқин вақт ичида ҳужумчининг Қатар клубига ўтиши расман эълон қилиниши кутиляпти. Қайд этиш керакки, сўнгги уч йил давомида Марез Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қилган.

Ундан олдин Рияд Марез Англия премьер-лигасида «Манчестер Сити» ва «Лестер» таркибида майдонга тушган, шунингдек, Францияда «Гавр» клубида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рияд Марез Саудия Арабистони чемпионатида 27 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!