Собиқ “пахтакорчи” “Спартак”нинг камчилигини айтди

“Пахтакор”даги ўйинлари орқали танилган ва кейинчалик Россия футболида етакчилардан бирига айланган Андрей Пятницкий  ҳозирги “Спартак”нинг бош мураббий борасидаги камчилигини айтиб ўтди.

- Аслида “Спартак”да футболчилар билан бир тилда сўзлашадиган россиялик мутахассис бош мураббий бўлиши керак. Мен футболчилар бир кетман, бир қоламан, дейдиган Тедескони қандай қабул қилишаётганини тушунмайман. Менимча, бу ҳолат яхшиликка олиб келмайди.

Вазиятни ўнглаш учун етарлича, яъни, икки ой вақт бор эди. Масала нега ҳал этилмади. Буни фақат клуб раҳбарлари билади. “Спартак” футболчиларининг шу ҳолатда ҳам юқори ўринларни кўзлаб, борини бериб ўйнаётганини алоҳида эътироф этиш керак, - деди Андрей Пятницкий.

Андрей Пятницкий 1988-1991 йиллар давомида “Пахтакор” жамоасида 120 та учрашув ўтказиб, 25 та гол урган. 1992-1997 йилларда “Спартак” шарафини ҳимоя қилган ва 100 та ўйинда рақиблар дарвозасини 17 маротаба аниқ нишонга олган.

Маҳоратли ярим ҳимоячи 1992 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасида иккита учрашувда майдонга тушганига қарамай, кейинчалик Россия терма жамоасини танлаган ва 10 та баҳсда қатнашиб, иккита гол урган.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!