София Гран-приси. Чарос Қаюмова биринчи босқичда мағлуб бўлди
Бугун Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-приси старт олди.
Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Чарос Қаюмова даянга чиқди.
Қаюмова 1/16 финалда россиялик Татьяна Кудашовага қарши жанг қилди. Афсуски баҳсда Чарос 20:33 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таъкидлаш лозимки, россиялик таэквондочи ушбу мусобақада 4-рақамда сараланган, ҳамюртимиз эса фаолиятида илк бор Жаҳон Гран-присида қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Софиядаги Гран-прида Дмитрий Шокин, Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ва Мадинабону Маннопова ҳам иштирок этишади.
Фикрлар