Софьян Амрабат Испания клуби билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокашлик ярим ҳимоячи Софьян Амрабат "Фенербахче"дан "Бетис"га ижара асосида йўл олди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, келишувда сотиб олиш имкони назарда тутилмаган.

Маълум бўлишича, 29 ёшли футболчининг ўзи ҳам айнан "Бетис"га ўтишни хоҳлаган.

Амрабат ўтган мавсум Туркия чемпионатида 26 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 3 голли узатма йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!