"Сўғдиёна" - "Пахтакор": Жиззахдаги ўйинларда ҳам "шерлар" устун

Хабарингиз бор "Пахтакор" Суперлиганинг 6-турида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Чемпионлар Лигаси учрашувидан сўнг Тошкентга қайтиб келган "шерлар" Жиззахдаги ўйингача уч кун давомида машғулотларни "Жар" стадионида ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 46 бор тўқнаш келган. Уларнинг 38тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 4тадан беллашувда дуранг ва яна шунча ўйинда жиззахликлар ғалабаси кузатилган.

"Пахтакор" рақиб дарвозасига 118та гол уриб, 37 тўп ўтказиб юборан. Жиззахдаги ўйинларнинг 17тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Уч мартадан эса мезбонларнинг қўли баланд келган ва бир марта дуранг натижа қайд этилган. Жиззахда "шерлар" охирги марта 2011 йил гол ўтказган. 2013 йил эса 0:0 ҳисобида тугаган учрашувда "Сўғдиёна" уйдаги охирги очкосини қўлга киритган. Сафардаги сўнгги 4 баҳсда "Пахтакор" гол ўтказмасдан ғалабага эришган.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли юзага келган йўқотишлар мавжуд эмас. "Пахтакор"да Садриддин Абдуллаев жароҳат туфайли майдонга туша олмайди.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 27 апрель, шанба куни "Сўғдиёна" стадионида соат 19:35да бошланади. Ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!