"Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган "Бунёдкор" 3-ўринга кўтарилиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этди. 

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, Аюбхон Нўъмонов Тўхтасиновнинг голига муносиб жавоб бўла оладиган супер голни уриб, жиззахликларни иккинчи бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда бош ҳакам ВАР орқали меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан гол уриб, биринчи бўлимнинг тенг ҳисобда якунланишини таъминлади. 

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа қанчалик ҳаракат қилмасин, дарвозалар дахлсиз қолди. 

Ушбу ўйиндан сўнг, Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва 2-ўринда қолди. "Қалдирғочлар" эса 8 очко билан онлайн жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. 

  • Суперлига
  • 5-тур

Бунёдкор

  • Нурилло Тўхтасинов 42'
  • Хуршид Ғиёсов 45+2'
2 : 2

08/04/2021 18:30

Сўғдиёна

  • Шоҳруз Норхонов 18'
  • Аюбхон Нўъмонов 44'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Эргашев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Йўлдошевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 90+'

    Бегимқуловнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Шаҳруз Норхонов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга ташланди. 

  • 84'

    Ғиёсовнинг айланма зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 83'

    Одилжон Абдураҳмонов ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди. 

  • 80'

    Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди. Ноаниқ. 

  • 79'

    Жасур Ҳасановнинг зарбасини Ягудин ушлаб олди. 

  • 79'

    Мираҳмадов жуда яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Офсайд ҳам бўлган экан. 

  • 76'

    "Бунёдкор"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 76'

    Ғиёсовнинг жарима майдонига кириб берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 74'

    Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Тўп оёққа тўлиқ мослашмади. 

  • 72'

    Саҳоб Рашидов сариқ карточка олди. 

  • 71'

    Ғиёсов жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади. 

  • 70'

    "Сўғдиёна" футболчисининг узун паси шеригига аниқ етиб бормади. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритиб берилади. 

  • 68'

    Ягудин узатган тўпга Икромов етиб бора олмади. 

  • 66'

    Санжар Рашидов ўрнига Фарруҳ Икромов майдонга тушди. 

  • 65'

    Мираҳмадовнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 62'

    Норхоновнинг акробатик усулда берган зарбаси ноаниқ кетди. Ҳакам қоида бузилишини ҳам қайд этди. Эътироз билдирган Шоҳруз сариқ карточка ҳам ишлаб олди. 

  • 58'

    Ягудин жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбани қайтариб юборди. Такрорий зарбага ҳимоячилар имкон бермадилар. 

  • 57'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. "Сўғдиёна" қарши ҳужумларни кутмоқда. 

  • 54'

    Жиззахликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. 

  • 53'

    Рашидов яна бир маротаба бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бурчак ўткирлашиб кетди ва Ягудин тўпни танаси билан тўсиб қолди. 

  • 52'

    Рашидов майдонга тушиши биланоқ, олдинга томон ҳаракатланди. Ҳимоячи таъқибидан қочиб, берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 52'

    Шайқулов ва Аманов ўрнига Болтабоев ва Рашидов майдонга ташланди. 

  • 51'

    "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 48'

    Бегимқулов хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

  • 46'

    Суҳроб Иззатов ўрнига Расул Йўлдошев майдонга ташланди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсов  11 метрлик нуқтадан гол киритиб, мувозанатни тиклади. 

  • 45+'

    Ҳакам пенальти белгилади. Ғиёсов уни нуқтага ўрнатди. 

  • 45+'

    Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда. "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    "Сўғдиёна" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 44'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Сўғдиёна" чиройли голга чиройли гол билан жавоб қайтарди. Жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба берган футболчи Аюбхон Нўъмонов жуда чиройли гол муаллифи бўлди. 

  • 42'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди. Яқин бурчакка кучли тарзда йўлланган зарбани Абдуллаев қайтариб юбора олмади. 

  • 40'

    Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан зарба беришга уриниб кўрди. Тўп оёққа ўрнашмади. 

  • 39'

    "Сўғдиёна"нинг тезкор қарши ҳужуми якуний палладаги ноаниқ пас сабаб тўхтатилди. 

  • 37'

    "Бунёдкор" босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 35'

    Норхонов тиббий ёрдам қабул қилиб олди. 

  • 33'

    "Сўғдиёна" хотиржам тўп билан ишламоқда. Тошкентликлар эса уни тез йўқотиб қўйяпти. 

  • 31'

    "Сўғдиёна" эҳтиёткорликни биринчи планга қўйиб ўйин ўтказмоқда. 

  • 30'

    Жарима майдончасига узатилган тўпни Абдуллаев муштлари билан уриб юборди. 

  • 27'

    "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда. Аммо уни олдинга узатганича йўқ. 

  • 25'

    Ширинбой Абдуллаев тўпга чиқишда кичик хатога йўл қўйди. Дарвоза бўш қолиб кетди. Унинг бахтига, ҳимоячилар вазиятни бартараф этишга эришди. 

  • 25'

    Ҳужум марказида Мираҳмадовни яхши қўриқлашмоқда. 

  • 23'

    Жарима майдончасига узатилган навбатдаги хавфли тўпни Ягудин ушлаб олди. 

  • 21'

    Норхоновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 20'

    Голдан сўнг, ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳеч бир жамоа таваккалга бормаяпти. 

  • 17'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шоҳруз Норхонов жарима майдончасига ҳаводан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 17'

    Жасур Ҳасановнинг узатмаси ўтмади. Даврон Эргашев Ягудинни бирга-бир вазиятдан қутқариб қолди. 

  • 15'

    "Сўғдиёна" позицион ҳужум амалга оширмоқда. 

  • 11'

    "Қалдирғочлар" анча сергак тортиб қолди. "Сўғдиёна" қарши ҳужумларда хавфли эканини кўрсата олди. 

  • 9'

    Жиззахликларнинг бурчакдан узатган тўпи дарвозабонга насиб этди. 

  • 9'

    "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми хавфли чиқди. Зарба бироз ноаниқ. 

  • 8'

    Жиззахликлар жарима майдонига узатган тўпни Ширинбой Абдуллаев ушлаб олди. 

  • 5'

    "Сўғдиёна" тўп назоратини ушлаб турибди. 

  • 3'

    "Сўғдиёна" футболчисининг Норхонов манзилига узатган тўпини Ягудин ушлаб олди. 

  • 2'

    Жиззахликларнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми жарима майдонигача етиб бормади. 

  • 1'

    Илк дақиқада "Бунёдкор" фаоллик намойиш этди. "Сўғдиёна" ҳозирча рақибни ўрганиш билан банд. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!