"Сўғдиёна" бош мураббийи: "Иккинчи таймдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади"

Cоcа-Cоlа Суперлига 19-турида ўз майдонида «Пахтакор» билан дуранг ўйнаган «Сўғдиёна» клуби бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Натижадан қониқмадим, боиси бугун биз икки очко йўқотдик. Иккинчи таймда ҳисобда олдинда бораётган вақтимизда яна гол уриш учун қулай имкониятлар бўлганди. Биринчи тайм яхши ўйнадик, иккинчи таймдаги ўйинимиздан эса кўнглим тўлмади.

Қолган ўйинларда максимум очколар қўлга киритишни истаймиз. 6 талик ёки 4 таликка кириш имконияти бор экан, албатта ҳаракат қиламиз. Биринчи таймдаги ўйинимизни қолган ўйинларда ҳам намойиш этишга интиламиз», - деди Бошкович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дувлан
25/09/2023 12:20
Пахтакор билан дурранг ўйнаганингга шукр қил Бошкевич,пахтакор 7та голни урмади хурсанд бўл ношукр.