"Сўғдиёна" черногориялик легионерни ҳам ўз сафига қўшиб олди
«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида ўзининг таркибини кучайтиришда давом этади.
Ўтган мавсум «Петролул» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи жиззахликлар билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида Зоран Петрович 1997 йил 14 июлда Чернагорияда таваллуд топган. Зоран Петрович ўтган мавсумда «Петролул» таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли тўп узатма ёздириб қўйган.
Футболчи фаолияти давомида «Петролул», «Будучност», «Яблонес», «Искра», «Титоград» жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси «Петролул» ҳисобланади. Бу тўғрида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Олдинроқ Ислом Қобилов, Сардор Қулматов ҳамда Алексей Носконинг "Сўғдиёна" билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.
Фикрлар