"Сўғдиёна" эртага ОФК Кубогида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетади
Хабарингиз бор, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби илк бор ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Ўйинлар Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилади.
Шу муносабат билан Улуғбек Бақоев бошчилигидаги клуб эртага соат 8:00 да Тошкент халқаро аэропортидан Душанбега жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар “Е” гуруҳидан жой олган бўлиб, “Нефтчи” (Қирғизистон), ЦСКА (Тожикистон) ва “Олтин Аср” (Туркманистон) жамоалари билан беллашади.
“Сўғдиёна” илк учрашувини 24 июнь санасида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар