"Сўғдиёна" футболчиси Владимир Йовович келаси мавсумда қайси клубда тўп суришини биласизми?
Мавсум аввалида “Сўғдиёна” таркибига қўшилган черногориялик ярим ҳимоячи Владимир Йовович клубини ўзгартиради.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, 30 ёшли ярим ҳимоячи келаси мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлайдиган бўлди. Бу борада икки томон аллақачон келишувга эришгани маълум бўлди. Агар қандайдир кутилмаган бурилиш бўлиб қолмаса, Йовович “Нефтчи”да тўп суради.
Яқинда “Сўғдиёна” тўпурар легионери Люпчо Дориев билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилганди. Шундан кейин кўпчилик Владимир Йовович билан ҳам шартнома узайтирилиши ҳақида расмий хабар чиқишини кутишди. Лекин бу хабар чиқмади. Сабаби эса футболчи клубни ўзгартириш бўйича бир қарорга келиб бўлган экан. Ҳозирда Йовович чемпионатимиздаги энг яхши кам сонли легионерлардан бири ҳисобланади.
Фикрлар