"Сўғдиёна" Милан Митрович билан шартномани узайтирди

TIGGO 2 PRO

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби Милан Митрович билан ҳамкорлик яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Митрович 2018 йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ушбу йиллар давомида ўз профессионаллиги ҳамда ишончли ўйинлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган.

Дарвозабонимиз янги мавсумда ҳам ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишига ишонамиз. Биз эса унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Митрович ўтган мавсумда умумий 24 ўйин ўйин ўтказди (2145 дақиқа майдонда ҳаракат). 
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!