"Сўғдиёна" мураббийи "Насаф" устидан қозонилган ғалабага қандай изоҳ берди?

“Сўғдиёна” – “Насаф” (1:0) ўйинидан кейин мезбонлар мураббий Раде Петрович қуйидагича фикр билдирди:

"Авваламбор, “Насаф”ни Суперкубокдаги ғалабаси билан чин қалбимдан табриклайман. Ўйинга келсак, қийин бўлишини билгандик. Бошида ўйинни ушлаб турдик, биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда ҳам. Четлатишлар билан учрашув қийинлашаверди. Лекин 10 кун давомида тайёрланган ишларимиз наф берди ва якунда ғалаба қозондик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!