"Сўғдиёна" "Нефтчи"да ўйнаган легионер билан шартнома имзолади

Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳимоячи тожикистонлик Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" билан бир йиллик шартнома имзолади. 

Маълумот ўрнида, Жўрабоев 1998-йилда Тожикистон давлатида таваллуд топган. 

Ўтган мавсумда у "Нефтчи" сафида Ўзбекистон Суперлигасида 20 та баҳсда майдонга тушиб,1980 дақиқа ҳаракат қилган. 

Шунингдек, Жўрабоев Тожикистон миллий терма жамоаси сафида 47 баҳсда майдонга тушган. Терма жамоада ўзининг дебют ўйинини 17 ёшида амалга оширган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Giyasov Jaloliddin
23/12/2024 20:19
3kun bo’ldiyu eshitganimizga