“Сўғдиёна” ни август ойида қандай ўйинлар кутмоқда?

 

Ҳозирги кунда "Сўғдиёна" жамоаси иккинчи давранинг илк ўйинларига тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа машғулотларда фаол ҳаракат қилишмоқда. Жамоага янги келган Отабек Валижонов ҳам жамоа билан машғулотларда қатнашмоқда.

Жиззахликларнинг иккинчи даврадаги илк икки баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади. 6 август (якшанба) куни “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилса,чемпионатнинг 17-турида “Локомотив” билан ўз майдонида баҳс олиб боради. Ўйин 12 август (шанба) куни бўлиб ўтади.

Олий лиганинг 18-турида “Сўғдиёна” сафарда “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув 19-август (шанба) куни бўлиб ўтади. Шундан сўнг 19-турда жамоамиз ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Ўйин 26 август (шанба) куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” га қарши баҳс 6 август куни соат 19:00 да  “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади, дея маълумот берди жиззахликлар матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!