"Сўғдиёна" сафарда иродали ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув жиззахликларнинг 2:3 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Голларнинг барчаси 1-таймнинг ўзида киритилди. 1-дақиқадаёқ Сардор Азимов "Қўқон-1912"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 32, 35 ҳамда 36-дақиқаларда "Сўғдиёна" учта гол киритиб, устунликни тиклаб олди. Голларга Жавоҳир Қаҳрамонов (дубль) ва Жамшид Болтабоев муаллифлик қилди. Тайм сўнггида заҳирадан майдонга тушган Якуба Бамба дарвозани ишғол қилиб, ўртадаги фарқни қисқартирди, бироқ шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

"Сўғдиёна" мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди. Шу тариқа, очколари сонини 21 тага етказиб олган жиззахликлар онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 12 очко тўплаган "Қўқон-1912" эса 6-ўринни эгаллаб турибди.

  • Суперлига
  • 9-тур

Қўқон-1912

  • Сардорбек Азимов 1'
  • Якуба Бамба 45+3'
2 : 3

18/05/2021 17:30

Сўғдиёна

  • Жавоҳир Қаҳрамонов 32', 36'
  • Жамшид Болтабоев 34'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Сўғдиёна" ғалабали сериясини давом эттирадиган бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Даниел Насриддинов огоҳлантирилди.

  • 89'

    "Сўғдиёна" аъзолари кўп жароҳат олмоқда.

  • 87'

    Мерзляковнинг ажойиб узатмасидан сўнг Хамидиллонинг бош билан берган зарбаси салгина юқоридан кетди...

  • 86'

    Хамидилло Абдухамидов ўйин қаҳрамони бўлиши мумкин эди.

  • 84'

    Холмуҳаммедов ҳимояда яхши ўйнади.

  • 82'

    Шоҳруз Норхонов ўрнига Баҳодир Насимов ўйинга қўшилди.

  • 82'

    "Қўқон-1912"да ҳам ўзгариш: Мелиевнинг ўрнига Андрей Сидоров майдонга тушди.

  • 81'

    "Сўғдиёна"да ўзгариш: Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Саҳоб Рашидов ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Жиззах клуби вакили жарима майдончаси чизиғи устида тиббий ёрдам олмоқда.

  • 78'

    Учрашув анча тезкорлик билан давом этмоқда.

  • 77'

    Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни жиззахликлар вакили бош билан дарвозага йўллади, ноаниқ.

  • 76'

    Норхонов 3 та рақиб орасидан зарба беришга жой топди, дарвозабондан сейв!

  • 74'

    Ҳакамга эътироз билдиргани боис бош мураббий Бахтиёр Ашурматов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Ўйин давом этади. Ҳаммаси жойида.

  • 73'

    Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 72'

    Қандай ҳужууууммм... Қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида жуда катта босимни юзага келтиришди. Тўп рақиб футболчисининг қўлига теккандек туюлди.

  • 70'

    "Сўғдиёна" таркибида ўзгаришлар рўй берди: Жамшид Болтабоев ўрнига Даниел Насриддинов, Асилжон Бегимқулов ўрнига Элёр Орифов туширилди

  • 67'

    Митровичдан суперсейв! 2-бўлимдаги энг хавфли вазият эди бу!

  • 66'

    Ҳамидулла Абдулҳамидов огоҳлантирди.

  • 65'

    Сардор Қулматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Искандар Шайқулов огоҳлантирилди.

  • 63'

    Абдухамидовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 62'

    "Қўқон-1912" сафида ўзгариш: Шоҳназар Норбековнинг ўрнига Хамидилло Абдухамидов майдонга тушди.

  • 60'

    Искандар Шайқулов узоқ масофадан зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади.

  • 59'

    "Қўқон-1912" жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдалана олмади. 

  • 58'

    Маматхўжаев тўпга ета олмади. Рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин.

  • 57'

    "Сўғдиёна"да ўзгариш: Жасур Ҳасанов ўрнига Эргаш Исмаилов ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Якуба Бамба ўйин қоидасини бузди. Майдон марказида жарима зарбаси.

  • 53'

    "Қўқон-1912"нинг ҳужуми ўхшамади. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда.

  • 51'

    Майдонда "Сўғдиёна" аъзоси тиббий ёрдам олмоқда.

  • 51'

    Бурчак тўпидан сўнг ҳужум комбинацион тарзда давом этди.

  • 50'

    Холмуҳаммедов хатога йўл қўйди. Мехмонлар бурчак зарбаси ишлашди.

  • 48'

    Ухххх!!! "Сўғдиёна" жаримадан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 47'

    Хавфли вазиииятттт... Норбековнинг зарбаси ўхшамади.

  • 46'

    "Қўқон-1912"да ўзгариш: Асадбек Собиржоновнинг ўрнига Муҳаммаданас Хасанов ўйинни давом эттиради

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+6'

    Биринчи бўлим якунланди. 5 та гол кўрдик. Танаффус.

  • 45+5'

    "Сўғдиёна"да офсайд ҳолати қайд этилди.

  • 45+4'

    Гол инобатга олинди. Ҳисоб 2:3!

  • 45+3'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 45+3'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Якуба Бамба ҳисобни қисқартирди! Бироқ офсайд бўлиши ҳам мумкин..

  • 45+3'

    Қўқонликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 45+2'

    "Сўғдиёна"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 45+1'

    Тактик фол ишлатгани боис Шоҳруз Норхонов огоҳлантирилди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бақоев шогирдларини койимоқда.

  • 43'

    "Қўқон-1912" кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда, бироқ "Сўғдиёна" ҳимояси бехато ўйин кўрсатяпти.

  • 41'

    Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 40'

    "Қўқон-1912" сафида ўзгаришлар амалга оширилди: Бобур Акбаров ҳамда Ойбек Рустамовлар ўрнига Якуба Бамба ҳамда Фарҳод Бекмуродовлар майдонга тушди

  • 38'

    Ўйин анча шиддатли тарзда кечмоқда.

  • 36'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жавоҳир Қаҳрамонов бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани осонгина ишғол қилди! 5 дақиқа ичида "Сўғдиёна" устунликни тиклаб олди! 1:3!

  • 34'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жамшид Болтабоев кучли зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1:2!

  • 33'

    Шоҳруз Норхоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 32'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Жавоҳир Қаҳрамонов 2 ҳимоячи орасидан айланиб олиб, дарвозани супер тарзда ишғол қилди! 1:1 Ўйин энди қизийди!

  • 30'

    Футболчилар сув ичиб олиш имконига эга бўлишди. Ҳаво ҳарорати жуда иссиқ.

  • 29'

    Ўйинда яна тўхталиш.

  • 29'

    Тўп жарима майдончаси ичига ҳаводан етказиб берилди, дарвозабон ўз ўрнида. "Қўқон"дан яна бир қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 28'

    "Қўқон-1912" хавфли қарши ҳужум уюштирди, сўнгги сонияда ҳимоячи жамоасининг жонига оро кирди.

  • 28'

    Ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олди.

  • 27'

    "Сўғдиёна" жарима майдони ичида ҳимояланмоқда. Тўп аутдан тўғридан-тўғри ўйинга киритиб берилади.

  • 26'

    Жасур Ҳасановнинг дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 24'

    Бош ҳакам Ашурматовни ҳам, Бақоевни ҳам оғзаки тарзда огоҳлантириб чиқди.

  • 23'

    Ўйин тўхталишларга бой тарзда ўтмоқда. Чиройли ўйин кўрмаяпмиз.

  • 21'

    "Қўқон-1912" жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келганди, дарвозабон сўнгги сонияда тўпни эгаллаб олди. 

  • 20'

    Орқа чизиқда водийликлар дарвозабон билан пас ўйнашмоқда.

  • 19'

    "Қўқон" уюштирган ҳужум Митровичнинг тезкорлик билан олдинга чиққани боис тўхтаб қолди.

  • 18'

    "Сўғдиёна" фаолликни оширди.

  • 16'

    Майдонда "Қўқон-1912" аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйинда тўхталиш.

  • 15'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 14'

    Жасур Хасановнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга текган холда майдонни тарк этди.

  • 13'

    "Қўқон-1912" майдон марказидан бошлаб позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 12'

    Майдон марказида футболчилар тўқнашиб кетишган. Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

  • 10'

    Норхонов йиқитилди. Ҳасанов жарима тўпини ижро этади.

  • 9'

    Бурчак тўпидан наф чиқмади. Ҳимоячилар фаол.

  • 9'

    Нўмонов ҳимояда яхши ўйнади, мезбонлар бурчак тўпи тепади.

  • 8'

    Жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди, футболчилар ҳакамга эътироз билдирмоқда. ВАР ишлаб турибди.

  • 7'

    "Сўғдиёна" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 6'

    Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум қўқонликлар ҳимоячиси томонидан бартараф этилди.

  • 5'

    Колаковичга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

  • 3'

    Устунлик мезбонларда. Ўйинда ВАР ишламоқда.

  • 2'

    ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб очилди. Сардор Азимов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 1'

    Бурчакдан тўпни "Қўқон-1912" футболчилари ўйинга киритиб беради.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Учрашув бошланиш арафасида. Жамоа сардорлари ҳакамларнинг ёнига келишди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!