"Сўғдиёна" Туркиядаги назорат ўйинида серб клуби билан дуранг ўйнади
Олдинроқ хабар берганимиздек, жамоамиз бугун 29 январь санасида Сербиянинг "Железничар" жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобда дурангга имзо чекди.
Дастлабки бўлимнинг 42-дақиқасида сербияликлар марказий ҳужумчиси Жорже Суснжар ҳисобни очишга эришди. Шу билан биринчи бўлим якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида жиззахликлар легионери Женан Займович рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шу тариқа, учрашув 1:1 ҳисобда якунланди.
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати.
Фикрлар