"Сўғдиёна"нинг легионери клубдан кетди
Coca-Cola Суперлигада 6-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида “Пахтакор”га 8:1 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин жамоа аъзолари қишки таътилга чиқиб кетдилар.
“Сўғдиёна”нинг сербиялик дарвозабони Милан Митрович уйга жўнаб кетди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, у клубни тарк этган. Бу хабарни Митрович ҳам тасдиқлади. “Сўғдиёна” билан тузган шартномаси шу ой охирида якунига етаётгани сабабли жамоа билан хайрлашганини айтди.
Таъкидлаш керакки, сербиялик 29 ёшли посбон жиззахликлар сафида 2018 йилнинг ярмидан буён фаолият олиб бораётганди. Бу йилги чемпионатда эса “Сўғдиёна” таркибида 22 та учрашувда майдонга тушди ва 4 бор сариқ карточка билан “сийланди”.
Фикрлар