"Сўғдиёна"нинг ўртоқлик ўйинида 7 та гол урилди

CHERY AUTO

Бугун "Сўғдиёна" 2026 йилги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоа аъзолари "Сўғдиёна" футбол академияси майдонида Гулистоннинг "Гулистон" жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўртоқлик мақомида кечган, аммо юқори суръат ва кескин вазиятларга бой баҳсда "Сўғдиёна" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув давомида мураббийлар штаби ёш футболчилар ҳамда жамоага эндигина келиб қўшилган янги футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг жамоавий ва индивидуал имкониятларини баҳолаш имконига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" жамоаси 21 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Жамоа мавсумолди тайёргарлигининг иккинчи босқичини айнан Анталияда давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!