"Сўғдиёна"нинг "Сурхон"га қарши ўртоқлик ўйинида кучи тенг келди

«Сўғдиёна» ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, бугун Тошкентда "Бунёдкор" академияси майдонида «Сурхон» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Иван Бошкович бошчилигидаги жамоа дастлабки бўлимда қуйидаги таркиб билан ҳаракат қилди.

Милан Митрович, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов, Алишер Салимов, Алексей Носко, Олег Зотеев, Муҳаммадсафо Фозилов, Сухроб Иззатов, Станислав Андреев, Самандар Мавлонқулов, Люпчо Дориев.

Иккинчи бўлимда эса қуйидаги таркиб билан майдонда ҳаракат қилишди.

Шоҳрух Исоқов, Отабек Ахадов, Самандар Синдаров, Хондамир Мустафоқулов, Нодир Сойибов, Дилшод Мисиралиев, Фазлиддин Омонкелдиев, Сардор Хошимов (Иброҳим Тўрақулов), Умид Султонов, Абдулазиз Абдурахмонов, Шахриёр Тошмуродов.

Дастлаб Умидбек Султонов 74-дақиқага келиб "Сўғдиёна"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса 78-дақиқа келиб «Сурхон» жамоаси ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисоб билан якунланди.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!