"Соғлом рақобат йўқолган Бундеслига" — Оливер Кан тенгсизликни танқид қилди

CHERY AUTO

Оливер Кан Германия Бундеслигасидаги мавжуд вазиятдан норозилигини билдирди. Унинг таъкидлашича, чемпионлик учун курашдаги нохолислик ва молиявий номутаносиблик мусобақани тобора зерикарлироқ бўлмоқда:

Tecno

"Бундеслига ташқи кўринишига қараганда ёмон эмас, аммо халқаро миқёсда биз етакчи икки мамлакатдан тўрт ғолиблик ва барқарорлик жиҳатидан ортда қоляпмиз.

Лекин энг ташвишли жиҳат — чемпионлик учун кураш. 13 йилдан 12 йилда бир жамоа — "Бавария" чемпион бўлса, бу узоқ муддатда соғлом рақобат деб бўлмайди.

Менинг ўйинчилик фаолиятим даврида лига очиқроқ эди, чемпионлик учун курашда кўпроқ жамоалар қатнашарди. Ҳозир эса Бундеслига 34 турдан иборат бўлса-да, ундаги рақобат ҳақиқий адолатли курашга ўхшамайди. Ахир 30 ёки 40 миллион евро бюджетига эга жамоа 300 миллион евро сарфлайдиган клуб билан қандай тенглашсин?

"Бавария" захирасинигина оладиган бўлсак, улардаги беш нафар ўйинчи, эҳтимол, турнир жадвалининг пастки қисмидаги бир жамоа таркибидан қимматроқ турса керак.

Бу тафовут янада ортиб бормоқда — айниқса сунъий кенгайтирилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби мусобақалар орқали, бу ерда топ-клублар янада кўпроқ даромад олишяпти.

Система ўз-ўзини мустаҳкамлаб бормоқда, натижада эса чемпионлик учун кураш олдиндан маълум ва зерикарли бўлиб қоляпти" — деди "Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан "Kicker" нашрига берган интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию